Саудияда Неймарнинг “остонаси тиллодан бўлади”

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби аъзосига айланган бразилиялик футболчи Неймар ихтиёрига 3 та автомобиль ва 25 хонали уй топширилади. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Манбага кўра, футболчига Bentley Continental GT, Aston Martin DBX va Lamborghini Huracan русумли машиналар берилади. Машиналарнинг умумий қиймати 510 минг фунт стерлингни (650 минг АҚШ доллари) ташкил этади.

Футболчининг уйи эса 25 та хонадан иборат. Неймарнинг янги хонадонида 3 та сауна мавжуд. Уйда 5 нафар доимий хизматчи, шу жумладан Бразилиядан келган ошпаз иш бошлайди.

Шунингдек, ҳужумчи оиласи билан саёҳатлар учун доим хусусий самолётдан фойдаланиши мумкин. Неймар шаҳардаги меҳмонхона ва ресторанда овқатланса, барча харажатлар “Ал-Ҳилол” томонидан тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчи севгилиси Бруно Бьянкарди билан Саудияда никоҳсиз яшаши мумкинлиги хабар қилинганди. Гарчи мамлакатда никоҳсиз яшаш тақиқланган бўлса ҳам, Роналду ва Неймар бу қонунларни четлаб ўта олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Неймар Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг