Саудия клублари Варан учун жиддий кураш олиб бормоқда

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби ёзда “Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Рафаэль Варанни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “90min” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби 30 ёшли футболчига йилига 30 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Саудиянинг бошқа бир клуби “Ал-Наср” эса Варанга йилига 58 миллион евро маош таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, жорий мавсум марказий ҳимоячи барча турнирларда 23 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Рафаэль Варан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг