Саудия клуби таниқли дарвозабон учун 50 миллион евро тўламоқчи

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” Билбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Унаи Симонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда АС хабар берди.

Манбага кўра, Испания терма жамоасининг 26 ёшли посбони трансфери Саудия клубига 45-50 миллион еврога тушиши мумкин. Басклар Симон билан хайрлашишга тайёр, чунки улар умидларини 22 ёшли дарвозабон Хулен Агирресабалага боғламоқда.

Бу ёзда “Тоттенхем” Симонни сотиб олишга уриниб кўрди, аммо 20 миллион евролик таклиф “Атлетик”ни қониқтирмади.

Таъкидлаш жоиз, “Ал-Ҳилол” бир қатор топ футболчилар билан ўз сафини кучайтириб олди. Бунгача клуб Малком, Калиду Кулибали, Рубен Невеш ва Сергей Милинкович-Савич каби футболчилар билан шартнома имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ҳилол Унаи Симон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг