Саудия Арабистонига киришга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Олам

image

Саудия Арабистони подшоҳлиги коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши муносабати билан ёпиб қўйган чегараларини очди. Бу ҳақда SPA хабар берди.

Хорижликлар икки ҳафтадан ортиқроқ вақт давомида Буюк Британия, Жанубий Африка Республикаси ва коронавируснинг юқумлироқ янги тури тарқалаётган бошқа давлатларда бўлмаган бўлсалар, Саудия Арабистонига киритиладилар. Бундан ташқари, коронавирусга манфий тест натижасини тақдим қилиш ва хорижлик қайси давлатдан келаётганига кўра 3 кундан 14 кунгача карантинда қолиши керак бўлади.

Подшоҳлик Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми 70 фоизга юқумлироқ эканини эълон қилганидан кейин ўз чегараларини ёпишга қарор қилганди.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди.

Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг