Саудия Арабистонида кучли сув тошқини юзага келди (видео)

Олам

image

Саудия Арабистонининг катта ҳудудлари, жумладан, муқаддас Макка ва Мадина ҳамда Жидда шаҳарлари ҳудудларида кучли ёмғирдан кейин сув тошқини юзага келди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

Йўлларда сув тошиб, машиналарни оқизиб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шунингдек, Саудия Арабистони миллий метеорология маркази Макка, Мадина ва Жидда шаҳри учун хавфдан огоҳлантиришнинг энг юқори даражасини эълон қилиб, барча жамоат жойларини ёпган. Хусусан, Шарқий вилоят ва Ар-Риёддаги мактаблар ҳам ёпилган. 

Маълумот учун, Саудия Арабистонида 2009 йилдаги кучли тошқинда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойида Саудия Арабистонида ёғингарчилик ортидан кучли тўфон ёпирилганди. Кўплаб ҳудудларни сув босган. Мадина, Макка, Асир, Жазан ва Ал-Баҳа каби ҳудудларда кучли момақалдироқ кузатилган. Шарқдан эсган шамол бутун мамлакат бўйлаб катта талофатларга сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саудия Арабистони сув тошқини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг