Рамазон яқин. Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилди. Бу ҳақда "Вақф" хайрия жамоат фонди хабар берди.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилган.

“Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази 50 тонна хурмони учрашув вақтида тақдим этган. Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширган.

Мазкур хурмолар “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вақф фонди

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг