Саудия Арабистони Умра учун аризаларни қабул қилишни бошлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистони бугун, 14 июль кунидан бошлаб Умра зиёратига виза аризаларини қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги хабар берди. 

Маккада Умра қилиш ва Мадинадаги Пайғамбар (Муҳаммад с.а.в.) масжидини зиёрат қилиш учун барча хорижий давлатлардан ариза топшириш мумкин. 

Саудия Арабистони ва ундан ташқарида зиёратчилар учун Умра 2022 йил 30 июлда бошланади. 

Саудия Арабистонидан Умрага боришни хоҳловчилар онлайн ариза топширишлари мумкин. 

Маълумот учун, Қироллик COVID-19 пандемияси туфайли 2020-2021 йилларда хориждан зиёратчиларни қабул қилмади. 

Аввалроқ мамлакат расмийлари бу йил Саудия Арабистони ва хориждан жами бир миллион зиёратчи зиёрат мавсумида қабул қилинишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда 12 минг ўзбекистонлик муқаддас Ҳаж амалларини, охирги 6 ойда 40 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси умра зиёратини адо этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Умра

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг