Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 25 май куни Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Ўктам Тўраев 2019 йил сентябрь лйида Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сариосиё Ўктам Тўраев

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг