Сардор Рашидов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Сардор Рашидовга Эроннинг “Персеполис” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Охирги мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўтказган 33 ёшли Рашидовга Эрон клуби бефарқ эмас. Форс жамоасининг мухлисларига тегишли саҳифаларда ҳам ўзбекистонлик футболчининг “Персеполис”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар урчимоқда.

Қайд этиш жоиз, “Персеполис”да яна бир ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов ҳам тўп тепади. Рашидовнинг Теҳрон клубига ўтишида Ўрунов ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин.

Маълумот учун, Сардор Рашидов фаолияти давомида кўплаб хорижий давлатлар чемпионатларида, жумладан Қатар, БАА, Қувайт ва Португалия клубларида тўп тепган. Агар Рашидов “Персеполис”га ўтса, Эрон биринчилиги Рашидов тўп тепадиган 5-хорижий чемпионат бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сардор Рашидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг