Саратонга қарши курашувчи энг арзон маҳсулотни биласизми?

Бу қизиқ

image

Бизнинг кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотларимиз аҳоли орасида оммалашган кўплаб касалликларга энг яхши даво бўлиши мумкин. Жумладан, кўк чой саратон касаллигининг олдини олиш ёки таъсирини камайтиришга ёрдам беришини билармидингиз? 

Олимларнинг изланишларига кўра, кўк чой таркибидаги полифеноллар терини саратондан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу ичимлик баъзи тери муаммоларини енгишга кўмаклашади. Кўк чой ичган одам бошқаларга қараганда камроқ тошмалардан азият чекади.

Олимлар, шунингдек, ичимлик таркибидаги полифеноллар ва бошқа биологик фаол бирикмалар саратоннинг кўплаб турларидан ҳимоя қилишини исботлади. Кўкрак саратони, колоректал саратон, жигар саратони, тухумдон саратони, простата саратони, оғиз саратони ҳамда тери саратони, шулар жумласидандир. 

“Тадқиқотчилар, шунингдек, полифеноллар саратон ҳужайраларини ўлдиришга ёрдам беради ва соғлом ҳужайраларни саратонга олиб келадиган мутациялардан ҳимоя қилади”, дейди парҳез бўйича мутахассис Кетрин Брукинг.

Кўк чой ва саратон касаллиги бўйича 5000 дан ортиқ тадқиқотлар, жумладан, инсон клиник синовлари, аҳолини ўрганиш ва лаборатория таҳлиллари нашр этилган. Хусусан, “Journal of Medicinal Food” журналида чоп этилган клиник тадқиқотга кўра, ҳар куни кўк чой экстракти ва L-theanine қўшимчасини истеъмол қилган иштирокчилар хотиранинг мустаҳкамланиши, диққатлиликнинг ортиши ва дунёга ижобий қараш каби ижобий таъсирларни сезгани айтилган.  

“Кўк чой таркибида L-theanine аминокислотаси мавжуд бўлиб, у диққатни маълум бир вазифага қаратишга ёрдам беради. Бу қаҳва ўрнини босувчи ажойиб воситадир”, дейди диетолог Сара Каушик.

Кўк чойнинг бошқа касалликлар учун ҳам фойдалари бор. Жумладан, у қондаги шакар миқдорини камайтиришга ёрдам беради ва шу билан бирга 2-даражали диабет касаллигининг олдини олади. Шунингдек, кўк чой юрак касалликларида ҳам яхшигина малҳам бўлади. 

“Юрак саломатлиги ҳақида гап кетганда, кўк чой ҳақиқий "супер юлдуз"дир. Ичимлик таркибидаги полифеноллар холестерин даражасини оширади. Бу юрак-қон томир саломатлигининг асосларидан бири ҳисобланади”, дейди овқатланиш бўйича мутахассис Лисси Лакатос.

Бундан ташқари, Японияда ўтказилган тадқиқотга кўра, кунига беш финжондан кўпроқ кўк чой ичиш юрак хуружи ёки инсультни бошдан кечириш хавфини 26 фоизга камайтиради.

L-theanine шунингдек, ташвишни камайтириши мумкин. Бунинг натижасида руҳий саломатлик яхшиланади ва стресс "юмшайди". Шу сабабли ҳам сизларга кўк чойни кўпроқ ичишни тавсия қиламиз.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳсулот саратон диабет кўк чой тери муаммолари сахр юрак-қон томир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг