Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуров Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Спорт
−
08 Март 2020
7761Иорданияда бокс бўйича лицензион турнир давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар боксчиси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчилар Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуровлар чорак финал жангини ўтказишди. Ушбу босқичда Санжар Турсунов -91 килограмм вазн тоифасида эронлик Туфан Шарифига қарши жанг қилган бўлса, Бобоусмон Батуров -69 килограммг вазн тоифасида Хитойлик Кионг Ерсунга қарши ринга чиқди. Ушбу жангда ҳар иккала ўзбекистонлик боксчилар рақибларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.
Мусобақа регламентига кўра -91 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 4 та квота ўйналаётган бўлса, -69 килограмм вазн тоифаси учун Токио-2020 Олимпиадасига 5 та квота ўйналмоқда.
Демак, ярим финал йўлланмаси Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуровга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 16 тага етди.