Санкциялар навбати Путин ва Лавровга. Икковлоннинг Европадаги ҳисоблари музлатиляпти
Олам
−
25 Февраль 2022
10575Европа Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Европадаги ҳисобларини музлатиб қўяди. Бу ҳақда Австрия Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг маълум қилди.
Шу билан бирга, активларнинг музлатилиши Путин ва Лавровнинг Европага ташриф буюриш имкониятига таъсир қилмайди. Агентлик манбаларининг таъкидлашича, бу ЕИнинг можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлини излаётгани билан боғлиқ.
Аввалроқ “Bloomberg” агентлиги икки юқори мартабали мулозимга таяниб, Евроиттифоқ дипломатлари Россия Президенти ва Ташқи ишлар вазирига қарши санкциялар қўллаш ва уларнинг ташқи ҳисобларини музлатиш режасини маъқуллагани ҳақида хабар берган эди.
Бундай санкцияларни қўллаш нияти ҳақидаги маълумот “Forbes” ва “France Press” суҳбатдошлари томонидан ҳам тасдиқланган. Европа Иттифоқи бугун ҳисобларни музлатишга қарор қилиши мумкин, деб хабар берди “Financial Times” вазиятдан хабардор тўрт кишига таяниб.
Европа Иттифоқи дипломатия раҳбари Жозеп Боррель, Путин ва Лавровга қарши санкциялар тарафдори эканлигини ва Европа Иттифоқи кенгашининг бу қарорни маъқуллашини кутаётганини айтди.
Шунингдек, Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Брюсселдаги йиғилишда Европа Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путин ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни санкциялар рўйхатига киритмоқчи эканини айтган.
LiveБарчаси