Санкцияларнинг мақсади Россия молиясини инқирозга олиб келишдир – Набиуллина

Олам 4004
image

Ғарб санкцияларининг мақсади Россия молия тизимини бошқариб бўлмайдиган инқирозга олиб келишдир. Бундай иқтисодий таваккалчиликка тайёрланиш осон эмас, лекин тизимнинг зарбаларга чидамлилигини ошириш бўйича олиб борилган ишлар ёрдам берди. Бу ҳақда Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди.

“Санкцияларнинг мақсади молиявий тизимимизни бошқариб бўлмайдиган инқирозга олиб келиш эди. Санкциялар каби иқтисодий бўлмаган хавфга тайёрланиш осон эмас. Улар айтганидек, математик моделларда ҳисобга олинмайди. Аммо биз тизимнинг умуман зарбаларга чидамлилигини доимий равишда оширдик ва бу ёрдам берди”, деган Набиуллина.

Набиуллина жорий йилнинг қиши ва баҳорида Россия молия тизими жуда кучли санкциялар босимига дучор бўлганини, аммо муаммосиз ишлашни, фуқароларни молиявий ресурслар билан таъминлашга муваффақ бўлганини эслаган.

Маълумот учун, Эльвира Набиуллина 2013 йилнинг 24 июнидан бери Россия Марказий банкига раислик қилиб келади. У 2022 йилнинг 18 мартида лавозимига учинчи бор қайта сайланди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×