Санкт-Петербургга борган МДҲ етакчиларининг нима еб-ичгани эълон қилинди

Олам

image

Кеча, 26 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Ушрашувдан сўнг етакчилар учун дастурхон ёзилди. Интернетда саммит иштирокчиларига тақдим этилган таомлар менюси эълон қилинди.

Унга кўра, МДҲ раҳбарлари сельд балиғидан тайёрланган шуба салати ва қисқичбақа қўшилган чучвара билан сийланган. Бундан ташқари, менюдан чаканда (облепиха) шарбати, сабзавот ва икра соуси билан пиширилган стерлет балиғи, каштан пюреси ва қора смородина билан тортилган кийик гўшти, ряженкали музқаймоқ ва олмали рулет ўрин олган.

Маълумотларга кўра, тушлик Константин саройининг Мовий залида бўлиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Владимир Путин мезбонлигида ўтган тадбирда  Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия МДҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг