Юмшоқ куч: Путин МДҲ Президентларидан янги таклифини қўллашни сўрамоқда

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларни Россиянинг инсонпарварлик ташаббусларини амалга оширишда, хусусан, Евроосиё киноакадемияси ва кино мукофотларини яратишда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда у кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида сўз очган. 

“Шунингдек, Россия томонидан Евроосиё киноакадемиясини ташкил этиш ва Евроосиё кино мукофотини таъсис этиш, “Интервидение” халқаро машҳур қўшиқ танловини қайта тиклаш бўйича илгари сурилган ташаббусларни эслатиб ўтмоқчиман. Мен сизнинг ижобий муносабатингизга ишонаман”, деган Путин. 

У барча Ҳамдўстлик давлатларини ушбу лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга таклиф қилишини қўшимча қилган.  

“Ўйлайманки, бу барча мамлакатларимиз халқлари учун қизиқарли, маърифий ва фойдали бўлади”, дейди Президент. 

Путин гуманитар ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, 13 октябрь куни Бишкек саммитида Халқаро рус тили ташкилотини ташкил этиш бўйича келишув имзоланганини эслатди. Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, штаб-квартираси Сочида жойлашган ушбу тузилма рус тилини нафақат МДҲда, балки унинг чегараларидан ташқарида ҳам тарғиб қилиш учун мўлжалланган.  

“Ушбу ҳужжатни, ушбу шартномани тайёрлаш жараёнида рус тили постсовет ҳудудидаги энг муҳим мустаҳкамловчи ҳужжат, МДҲ давлатларининг юз миллионлаб аҳолиси учун ўзаро тушуниш ва эркин мулоқот калити эканлигини ҳамма тан олди”, деб таъкидлаган Россия раҳбари. 

Умуман олганда, Россия Федерацияси Президентининг фикрича, гуманитар ҳамкорлик изчил ва муваффақиятли ривожланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу ҳудуд кўп асрлик умумий тарихга ва маданиятларнинг чуқур ўзаро боғланишига асосланади.  


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made