Санкт-Петербургдан чартер рейс билан келган 38 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Май 2020
58512020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 тага ортиб, 3078 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 23 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган. Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилди.
Айни пайтда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатда 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси