Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар ЙТҲ содир этди. Қурбон бор
Олам
−
30 Октябрь
7066Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Калинин туманида кеча, 29 октябрь куни ўзбекистонликлар иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жароҳатланганларнинг бири шифохонада вафот этди. Бу ҳақда полицияга таяниб, “78.ru” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, кеча, 29 октябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 23:40 да Гжать ва Гидротехника кўчалари кесишмасида 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси Kia автомобилини ҳайдаб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, бетон деворга катта тезликда урилган.
Нашрга кўра, ҳайдовчи гиёҳванд модда таъсири аломатлари билан, (шунингдек, ёнидаги йўловчи ҳам шундай ҳолатда бўлган) деворга урилган. Уларнинг ҳеч бири хавфсизлик камарини тақмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчининг оёқ ва тос суяги синган, шунингдек, тан жароҳатлари билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, автомобилда бўлган 37 ёшли йўловчи ҳам қовурға синиши ва бош жароҳати билан оғир аҳволда шифохонага олиб борилган. Яна бир йўловчи – 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси бош териси шилиниши, оёқ ва қўл жароҳатлари, шунингдек, қўл ва оёқ суяклари синиши билан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Атирау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи ҳалок бўлган эди. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.
LiveБарчаси