Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлади

Олам

image

Жорий йилнинг декабрь ойи охирида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди.

“Бошқа алоқалар ҳам бўлади. Бироқ энг муҳим воқеа – МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви”,  дейди Президент ёрдамчиси.

Ушаков дўстона саммит “белгиланган анъанага кўра” ўтказилишини таъкидлаган.

Октябрь ойи ўрталарида Президент Владимир Путин мавқедошларини Россиянинг шимолий пойтахтига норасмий ушрашувга таклиф қилиб, саммитни йил охирида ўтказиш таклифини билдирган эди. 

МДҲ саммити биринчи марта норасмий шароитда ўтказилаётгани йўқ. Остонадаги расмий саммит олдидан норасмий учрашув октябрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made