Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
01 Август 2023
7419Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи 2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилган.
У шундан 4 800 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг проректори M.Ж. 3 минг доллар пора билан ушланганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь