СамДУ филиалида плита қулаши оқибатида жароҳатланганлар сони ортиб бормоқда

3-саҳифа

image

Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиалининг фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушиши оқибатида жабрланганлар сони 6 нафарга етди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Унга кўра, бугун, 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги фаоллар зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушиши оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган.

“Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиш ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов. 

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан СамДУ матбуот хизматининг расмий муносабатида жабрланганлар сони икки нафар экани айтилган эди. Бироқ бу рақамлар Бош прокуратура матбуот котибининг янгиланган хабарида кўрсатилган вақт ва жабрланганлар сони билан мутаносиб эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд СамДУ Каттақўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг