Самарқандга кириш йўллари ёпилади (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўллар ёпилиши сабаб вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган.

“Бу учун махсус флаер ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги QR-код орқали ташкил этилган айланма йўллар ҳақида маълумот олиш мумкин”, дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоят ИИБ шу кунлари Самарқандга боришни режалаштирганлардан ташрифларини имкон қадар бошқа кунга суришни сўраган.

Қўшимча қилинишича, саммит кунлари хавфсизликни таъминлаш учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:

  • Ибн Сино;
  • Афросиёб;
  • Даҳбед;
  • Бўстонсарой;
  • Университет хиёбони;
  • Намозгоҳ;
  • Садриддин Айний;
  • Шабод;
  • Уста Умар Жўрақулов;
  • Регистон;
  • Беруний;
  • Мирзо Улуғбек.

“Ушбу кўчаларда, истисно тариқасида, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларига ҳаракатланишга рухсат берилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун,  3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ушбу саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга келади. Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирокида бўлиб ўтади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг