Самарқанддан Олмаотага автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Спорт
−
17 Апрель 2019
4553Олдинроқ, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Самарқанд ва Туркистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қолаверса, 14 апрель кунидан эътиборан Самарқанд-Олмаота йўналишида ҳам мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳар куни бир маротабадан амалга оширилади. Автобуслар “Самарқанд” АББдан соат 15:00да жўнаб кетади. 1087 км бўлган йўналиш масофаси 20 соатда босиб ўтилади. Йўловчилар соат 11:00да Олмаота шаҳрининг “Ушкунур” АББга етказиб қўйилади. Ушбу йўналиш бўйича чипта нархи 135 000 сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан шу бугунга қадар Қозоғистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган мунтазам автобус қатновлари йўналишлари сони 12 тага етди.
Ҳозирги кунда “Тошкент” автовокзалидан Тошкен-Чимкент (йўналиш масофаси 145,2 км, чипта нархи 40 000 сўм), Тошкент-Олмаота (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкен-Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкент-Қизилўрда (йўналиш масофаси 583,0 км, чипта нархи 97 000 сўм), Тошкент-Туркистон (йўналиш масофаси 335,0 км, чипта нархи 50 000 сўм), Тошкент-Жетисай (йўналиш масофаси 104,0 км, чипта нархи 16 000 сўм), Тошкент-Тараз (йўналиш масофаси 331,0 км, чипта нархи 75 000 сўм), Тошкент-Остона (йўналиш масофаси 1646,0 км, чипта нархи 312 000 сўм). Шунингдек, Чирчиқ-Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 150 000 сўм), Нукус-Олмаота (йўналиш масофаси 1900,0 км, чипта нархи 200 000 сўм) йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь