Самарқанддаги яҳудийлар қабристонида ёдгорлик мажмуаси очилди

Жамият

image

Самарқанд шаҳридаги яҳудийлар қабристонида хотира ёдгорлик мажмуаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Яҳудийлар қабристонининг 185 йиллиги ҳамда ибодатхонанинг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда АҚШ, Канада, Исроил, Россия, Австрия, Германия ва Австралиядан 300 га яқин Бухоро-яҳудий диаспораси вакиллари иштирок этган. 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам қатнашган. 

Маросимда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгреси, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва бошқалар иштирок этиб, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар қаторида 4 мингдан ортиқ яҳудийлар аҳил-иноқ истиқомат қилаётганлигини таъкидлаган. Мазкур масканнинг обод бўлишига ҳисса қўшганларга ўз миннатдорчиликларини билдиришган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эркинжон Турдимов Азиз Абдуҳакимов

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг