Самарқанддаги миллий боғда ноқонуний қурилган 11 та бино бузиб ташланди
Жамият
−
10 Октябрь 2023
8778Самарқанд вилоятидаги “Зарафшон” миллий табиат боғида 11 та ноқонуний қурилган бино бузиб ташланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган 2021-2022 йиллар мобайнида Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилган.
Бироқ ушбу ҳудудда яна 11 нафар фуқаро ва юридик шахс ўзбошимчалик билан турли бинолар қуриб олгани аниқланган.
Фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ мазкур ноқонуний қурилмалар – оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида буздириб ташланган.
Аниқланган бошқа ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва “Зарафшон” миллий табиат боғи масъуллари ҳамкорлигида ҳудуддаги бузилган бинолар ўрни тозаланиб, ўрнига манзарали дарахтлар экилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь