Самарқанддаги меҳмонхонадан аёл мурдаси топилди
3-саҳифа
−
01 Август 2023
19645Самарқанддаги меҳмонхонадан 30 ёшли аёлнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Аммо прокуратура бу қотиллик қачон содир бўлгани, ҳодисага нима сабаб бўлганини баён этмаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 239-уйда ижарада турувчи 32 ёшли Ольга Леонтьева исмли аёл, жорий йилнинг 24 июль куни йўқолиб қолган. Аёлнинг яқинлари унинг йўқолгани ҳақида эълон берган. Кейинроқ маълум бўлишича, у ўзи яшайдиган уйнинг лифтига кирган лифт ишламай қолгани сабабли ўша ерда қамалиб қолган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолгани ва бинога ҳали одамлар тўлиқ кўчиб келмагани учун қўшнилари унинг йўқолганини пайқамаган бўлиши мумкинлиги айтилган. Аёлнинг жасади 27 июль куни кечқурун топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.