Самарқанддаги кўп йиллик чинорларга зарар етказилди

Жамият

image

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли бинолар атрофидаги бир неча туп чинор дарахтларининг ён шохларини кесиб, жиддий зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот котиби Шерали Искандаров QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Унга кўра, кеча, 28 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг Сартепо маскани “Зулфия” МФЙ ҳудудида шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари, Миллий Гвардия, прокуратура, ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан кузатув рейд тадбири ўтказилган. 

Унда мазкур МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро бир неча туп чинорнинг ён шохлари кесиб, дарахтларга жиддий зарар етказгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси тайинланган.

Воқеа жойидаги ашёвий далиллар – техник қурилмалар, ўтин ҳолига келтирилган дарахт шохлари ва улар юкланган автомобиллар тегишли тартибда олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш майдонига жойлаштирилган. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейди Шерали Искандаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (Дендропарк) ҳудудида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган эди.

Прокуратурага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198-(Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд дарахткушлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made