Самарқандда йўл носозлиги сабабли 4 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 04:30 ларда туманнинг “Адас” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-069 автомобиль йўлининг 4-5-километрида ҳаракатланаётган Cobalt машинаси йўл юзасидаги сунъий чуқурга тушиши оқибатида ғилдираклари ёрилиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомашина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Оқибатда машина ичида бўлган ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ўрганишлар натижасида мазкур йўлга хизмат кўрсатувчи Тойлоқ тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қатнов қисмидаги асфальт қопламаси махсус ускуна ёрдамида кесиб олингани, йўл усти бузилиб, таъмирлашдан олдин тегишли йўл белгилари ўрнатилмагани аниқланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов органлари томонидан туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 269-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтмиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, машиналарни қувиб ўтиши туфайли Tico билан тўқнашганди. Оқибатда эса Tico ҳайдовчиси вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд йўл-транспорт ҳодисаси Тойлоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг