Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган “Жигули” ҳайдовчиси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Октябрь
4954Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида юк машинаси ва “Жигули” тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 23:20 атрофида туманнинг Искандарий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R46 автомобиль йўлида содир бўлган. “ГАЗ53” ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан ҳаракатланганида тўғридан келаётган “ВАЗ2103”ни ўтказиб юбормасдан ЙТҲ содир этган.
Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ичида ҳайдовчиси бўлган “Жигули” ёниб кетганди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь