Самарқандда яна кўп нафар коронавирусга чалинган беморлар соғайди
Жамият
−
18 Май 2020
9540Самарқанд вилоятда 24 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун,18 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Пастдарғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 154 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 175 нафарга етди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2275 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача коронавирус юқтирганлар сони 2762 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 12 нафари вафот этган.
LiveБарчаси