Самарқандда яна бир университет очилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди.

Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

Қарор билан тасдиқланган Университет Бошқарув кенгаши таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун таълим давомийлиги муддатларини белгилайди.

Университет Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида фаолият юритади.

Таълимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш учун Университетда Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки ташкил этилди.

Университетга соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда, тўлов-контракт миқдори кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштирилади.

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 2022/2023 ўқув йилидан “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми негизида Қамаши ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилди.

2022/2023 ўқув йилидан ветеринария ва биотехнология йўналишлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармасидан ҳар йили алоҳида квота ажратилади.

Аввалроқ Самарқанд давлат тиббиёт институтини Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

университет

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг