Самарқандда яна 10 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
16 Май 2020
5447Самарқанд вилоятида 10 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 16 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Самарқанд вилоятида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафари Оқдарё туманидан, 3 нафари Самарқанд шаҳридан, 2 нафари Тойлоқ туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 33 ёшда, ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 144 нафар бемор бутунлай соғайган бўлса, эндиликда 154 нафар фуқаро касалликдан бутунлай фориғ бўлди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2168 нафарга етди.
LiveБарчаси