Самарқандда ўқитувчи дўппослаб ўлдирилди
Жамият
−
27 Ноябрь 2019
19177Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда” мазмунидаги хабарларга расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат таҳминан 03:40ларда Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида 1990 йилда туғилган фуқаро Жўрабек М. Шериклари 1994 йилда туғилган Дониёр С. (судланган, ҳайдовчи) ва 1997 йилда туғилган Мухаммад К. (судланган, ишчи) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан уни бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.
Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, Иззатило М.да “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни Иззатило М. жонлантириш бўлимида вафот этган.
2019 йил 23 ноябрь куни Джурабек М., Дониёр С. ва Мухаммад К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарканд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси