Самарқандда учта машина тўқнашди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2020
8559Самарқандда Damas Nexia ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодисада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни "Самарқанд-Бухоро" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas русумли автомобиль орқа томонига Nexia автомашинаси урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Бу ҳодисани расмийлаштириш жараёнида Жиззах-Самарқанд йўналишида келаётган Gentra ҳайдовчиси тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган ва Damas автомобилига урилган. Оқибатда Damas ағдарилиб кетган ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси