Самарқандда туғилган сиам эгизакларининг оиласи ундан воз кечди
Жамият
−
01 Июль 2020
44731Жорий йилнинг 27 июнь куни Самарқанд вилоятида икки бошли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Сиам эгизакларининг оила аъзолари чақалоқдан воз кечишга қарор қилишган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури лавҳасида маълум қилинди.
Эгизакларнинг бобоси билан ўтказилган телефон суҳбатида у чақалоқларни оиласига қабул қила олмаслигини айтган.
“Қаерга олиб кетамиз уни? Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим”, дейди боланинг бобоси.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида сиам эгизаклари оғир қолмоқда.
Она бугун жонлантириш бўлимидан чиққан. Саломатлиги ёмон эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳомила 16 ҳафталигидаёқ олинган скрининг натижаларида боланинг боши иккита экани, у носоғлом туғилиши мумкинлиги маълум бўлган. Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш комиссияси чақалоқнинг ота-онаси ва яқинларини огоҳлантирган, ҳомилани тушириш тавсия этилган. Бироқ, оила ҳолатни диний нуқтайи назардан рад этиб, чақалоқни дунёга келтириш бўйича қарорини ўзгартирмаган.
LiveБарчаси