Тезкор: Ўзбекистонда икки бошли чақалоқ дунёга келди (фото)
Жамият
−
29 Июнь 2020
59182Самарқанд вилоятида кеча, 27 июнь куни икки бошга эга бўлган сиам эгизаклари дунёга келди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб бўлган қизлар вилоят перинатал марказида 27 июнь куни кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган. Уларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор, юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан.
29 июнь куни чақалоқ Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.
Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда. Чақалоқнинг аҳволи оғир.
Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасида қилинган скринингда ҳомиланинг нуқсони борлигидан ота-онаси хабар топган.
Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, бугунгача Ўзбекистонда сиам эгизаклари дунёга келгани бўйича расмий ахборот берилмаган.
Айрим ҳолларда сиам эгизаклари яшаб қолади ва улар нодир иқтидор эгаси бўлади. Ўтган йили Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз саройида сиам эгизакларини қабул қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь