Самарқандда трамвай воқеаси аслида қандай бўлган?
Жамият
−
06 Июль 2019
7373Аввалроқ, Самарқанд шаҳирда юзига ниқоб таққан бола трамвайда одамларга қарата номаълум суюқлик сепиши натижасида бир неча киши ҳушини йўқотгани тасвирланган видео аслида пранк (тармоқ ҳазили) экани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 5 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 4 июль куни Самарқанд шаҳрида “Темир йўл вокзали-Сартепа” йўналишидаги 1-трамвай “Чой қадоқлаш фабрикаси” бекатида тўхтаб турган вақтида содир этилган. Ҳолат юзасидан сўралган трамвай ҳайдовчилари ва трамвай паттачиси шу куни трамвай бекатда тўхтаганида, юзига тиббиёт ниқоби таққан шахс кириб, трамвайдаги йўловчиларга суюқлик сепиб қочганлигини, шунда йўловчилар трамвайдан югуриб чиққанлигини, салонни кўришганда 4 нафар йигит ҳушини йўқотиб, ўзларини трамвай салони полига ташлаганликларини, шунда ёрдам бериш мақсадида йигитларнинг олдига борганларида, улар бирданига ўрниларидан туриб, югуриб қочиб кетганликларини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, трамвай ичидаги йўловчиларнинг юзига номаълум суюқлик (аэрозоль) сепган ҳолда, йўловчиларнинг ҳушидан кетишини “саҳналаштириш” ҳолати Самарқанд шаҳрида яшовчи ўзаро таниш бўлган 8 нафар вояга етмаган шахслар (5 нафари ўғил бола, 3 нафари қиз бола) томонидан ташкил этилганлиги аниқланган. Улар ўртасида ушбу “саҳна”даги роллар ўзаро тақсимланган. Ушбу гуруҳдаги бир қиз пранк видеони тасвирга олганлиги ва уни ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги сабабли, унга тегишли iPhone 6s русумли телефон аппарати текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирги кунда саҳналаштирилган пранк ташкилотчиси ва барча иштирокчиларининг шахси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь