Самарқандда темир йўл ўтган дамбани сув ювиб кетди (видео)
Жамият
−
03 июл 2176 1 дақиқа
Бугун, 3 июль куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани ҳудудида “Самарқанд – Ургут” темир йўл линияси ўтган дамбани сув ювиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Тойлоқ туманининг “Дўстлик” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳозирча “Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу темир йўл линияси 2025 йилнинг якунида фойдаланишга топширилган эди. Линиянинг умумий узунлиги 55 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида иккита вокзал, “Ургут” иқтисодий зонасида иккита юк станцияси ҳамда бир қатор кўприклар барпо этилган.
Поездлар қатнови йўлга қўйилиши орқали йилига 359 минг йўловчи ва 8,2 миллион тонна юк ташиш имкони яратилиши айтилган эди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” лойиҳа тақдимотида Зарафшон дарёси қирғоғидан ўтган темир йўл изларини сув оқимидан ҳимояловчи дамба қурилгани ҳақида маълумот берган.
Live
Барчаси