Самарқандда шина дўкони ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июнь
3860Бугун, 25 июнь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобиль шиналари дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:05 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин 15:21 да ўраб олинган ва соат 15:46 да тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 3 гектар ер ёниб кетган эди. Ёнғинни бартараф этишга вилоят ФВБдан 85 нафар шахсий таркиб, 4 та техника, Ўрмон хўжалиги бўлимидан 40 нафар ходим, 4 та техника, ИИБдан 6 нафар ходим, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи ва битта ҳарбий вертолёти, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кўнгилли жалб этилган.
LiveБарчаси