Самарқандда шифокорлар совуқда ташқарида бадантарбия қилди
Жамият
−
09 Декабрь 2022 15235 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда "Бош врач, шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун совуқда ушлаб турди", деган изоҳ билан фотосурат тарқалди. Ушбу расм Самарқанд шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари ҳар иш кунини бадантарбия машқлари билан бошлашга одатланган. Ушбу машғулотлар ҳам поликлиника биноси ичида, ҳам ташқи ҳовлисида бажарилади.
Вазирлик матбуот хизмати суратга берилган "шифокор ва ҳамширалар совуқда ушлаб турилди", деган мазмундаги изоҳ мутлақо асоссиз деб атаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь