Самарқандда “шантаж” билан пул ундирган жиноий гуруҳ ушланди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2023
6710Самарқандда товламачилик йўли билан фуқародан 50 минг доллар ундирмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир эркак ўзи билан бирга ишловчи аёл билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бундан хабар топган аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг укалари телефон орқали эркакка таҳдид қилишни бошлаган.
Жорий йилнинг 28 март куни аёлнинг қайинукаси ва яна икки нафар шахс таҳдид қилинган эркакни автомашинага ўтказиб, ўғирлаб кетган. Ушбу 3 нафар шахс жабрланувчи эркакни Самарқанд тумани ҳудудидаги дала ҳовлига олиб бориб, уни калтаклаган.
Шунингдек, улар жабрланувчига 50 минг доллар беришни айтиб, иккита тилхат ёздириб олишган. Агар эркак айтилган пулни бермаса, унинг яланғоч ҳолдаги видеоларини маҳалласига тарқатиб, шарманда қилишини айтишган.
Бундан ташқари, ушбу жиноий гуруҳ жабрланувчи билан ҳар кўришганида 5 миллион сўм ва 300 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни ўзлаштириб олган. Шундан сўнг, эркак уларнинг устидан ички ишлар органларига арз қилган.
Тегишли орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ етакчиси жабрланувчидан 30 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғрилаш) 1-қисми, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 227-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда 5 нафар шахс қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси