Самарқандда поезд уриб кетган эркак ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2021
10899Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида поезд уриб кетган 44 ёшли фуқаро ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Эркакнинг жасади 14 февраль куни соат 22:40 да Пастдарғом туманидаги “Жума” темир йўл бекати яқинида топилган.
Маълум қилишича, 1977 йилда туғилган С.С. темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида ўз эҳтиётсизлиги туфайли Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди уриб кетган.
Натижада унинг бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023