Самарқандда поезд уриб кетган эркак ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида поезд уриб кетган 44 ёшли фуқаро ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Эркакнинг жасади 14 февраль куни соат 22:40 да Пастдарғом туманидаги “Жума” темир йўл бекати яқинида топилган. 

Маълум қилишича, 1977 йилда туғилган С.С. темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида ўз эҳтиётсизлиги туфайли Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди уриб кетган. 

Натижада унинг бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг