Самарқандда ота-болани болға билан ўлдириб, уларнинг уйини ўмарган эркак 22 йилга қамалди
3-саҳифа
−
13 Март 2021
16361Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида ўтган йилнинг октябрида Пахтачи туманида ота-болани ўлдирган шахсга нисбатан қўзғатилган иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Янги давр” кўрсатувида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, 8 октябрь куни соат 02:00 ларда О.О. исмли шахс ўзининг ҳамқишлоғи — Пахтачи тумани Қарнобота қишлоғида яшовчи С.П.нинг хонадонига борган (маълум бўлишича, С.П. яшаш уйидан ошхона очган) ва унинг ҳовлисида хонадон эгаси билан суҳбат қилган. Шунда уй эгаси О.О.га ароқ ичишни таклиф қилади ва уни олиб чиқиш учун омборга кириб кетган.
Пайтдан фойдаланиб, судланувчи унинг орқасидан кирган ва ўзи билан олиб келган болға ёрдамида уни уриб ўлдиради. Уйдаги қимматбаҳо нарсаларни олиш учун ҳовлига чиққанида, хонадон эгасининг 19 ёшли ўғли С.Ў. шовқиндан уйғониб кетганини кўрган.
Судланувчи унга “отангнинг мазаси қочди” дея уни омборга олиб кирган ва уни ҳам болға билан уриб ўлдирган. Шундан сўнг у уйдан жами 72,7 миллион сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб, жиноят жойини тарк этган.
Самарқанд вилояти прокуратураси ходими судда айбланувчи учун Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 25 йил қамоқ жазоси тайинланишини сўраган. Суднинг якуний ҳукмига кўра айбланувчи О.О. 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.
LiveБарчаси