Самарқандда ноқонуний ер сотаётган адвокат ушланди
3-саҳифа
−
22 Январь 2022
5348Самарқандда адвокат ноқонуний ер савдоси устида қўлга олинди. Тезкор тадбир жорий йилнинг 20 январь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд туманида яшовчи, нуфузли адвокатлик бюроси адвокати “А.Т.” ўзига ижара ҳуқуқи асосида берилган Жомбой давлат Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 4 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро “У.М.”га 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кўрсатилган маблағнинг 15 000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокат “А.Т.”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси