Самарқандда мудҳиш ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
3-саҳифа
−
30 Июль
8866Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Кеча, 29 июль куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани “Хўжагузар” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ургут-Ғўс-Авазмерган” автомобиль йўлининг 5-километрида 2003 йилда туғилган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси “Ургут-Ғўс” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cabalt автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Билдирилишига, ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь