Самарқандда масжид ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2023
16145Кеча, 17 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги масжидда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин соат 21:30 ларда бошланган ва соат 00:30 ларга бориб ўчирилган.
QALAMPIR.UZ манбасининг билдиришича, ёнғинга 10 га яқин экипаж жалб этилган. Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни “Кенагас” ва “Қўрғонча” қишлоқ кўнгиллилари челакларда сув ташиган. Ёнғин масжидга туташ уйлар ва маҳалла биносига ҳам ўтган.
Ёнғинни ўчиришга Тойлоқ туман ФВБ ҳам ёрдамга келгани айтилмоқда. Жабрланганлар ва зарар миқдори аниқ эмас.
Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳали расмий маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиққанди.