Самарқандда мактабга ажратилган бюджет маблағлари талон тарож қилинган

Жамият

image

Самарқандда таъмирлаш ишларини баҳона қилиб, катта миқдордаги бюджет маблағлари талон тарож қилинган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қўшрабод туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар танлов комиссияси йиғилишини ўтказмасдан, тумандаги “Қ.Н.Қ” МЧЖнинг таклифи маъқулланганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, ҳамда тумандаги 45-, 56- ва 61-сонли мактабларида ҳақиқатда бажарилмаган таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштиришиб, 160 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшрабод туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Бош Прокуратура

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг