Самарқандда маҳбус қамоқхонадан қочди
Жамият
−
14 Ноябрь 2019
8381Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс Бухорода қўлга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.
Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.
Жиноятчи Самарқанд вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь