Самарқандда маҳбус қамоқхонадан қочди

Жамият

image

Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс Бухорода қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.

Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.

Жиноятчи Самарқанд вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг