Самарқандда маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган мансабдор лавозимидан “учди”
Жамият
−
11 Май 2023
8110Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган Самарқанд вилояти Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов “Менинг лойиҳам”га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Бугун, 11 май куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Тоҳир Қосимов ишдан олингани айтилган. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь